- Туман янгиликлари   1 716

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Ёзёвон транспорт касб-ҳунар коллежида туман прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги корхона, ташкилот, ўқув муассасалари ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашдилар.

Ярмаркада иштирок этган иш қидирувчи фуқаролар, коллеж битирувчилари ҳамда банд бўлмаган фуқароларга туманимиздаги 180 та бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Ярмаркада жами 135 нафар фуқаролар қатнашиб, шундан 64 нафари ёшларни, улардан 42 нафари коллеж битирувчиларини ташкил этади. Ярмарка давомида 86 нафар иш қидирувчи бандлиги таъминланди. Шундан 17 нафар иш қидирувчи фуқарога Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан доимий иш ўринларига ва 69 нафар фуқарога вақтинчалик жамоат ишларига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Шунингдек 49 нафар коллеж битирувчиси ва фуқароларга мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилди.

А.ТЕШАБОЕВ,

марказ директори.