- Ёшлар, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 275

ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Юртимизда улкан ўзгаришлар бўляпти. Айниқса, маҳалла тизимига берилаётган эътиборни бугун Қўрғонча МФЙда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Й.Бойигитовнинг ёшлар билан ўтказилган оммавий сайёр қабулида гувоҳи бўлдик.

– Маҳалла биносининг олд қисмида спорт майдончаси ташкиллаяпмиз, ёшлар вақтларини беҳуда ўтказмай, спорт билан шуғулланишлари учун, – деди МФЙ раиси Абдулҳамид Эҳсонов.

Учрашувда туман ҳокими Й.Бойигитов, ҳоким ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, ташкилот, корхона раҳбарлари, МФЙ фаоллари иштирок этди.

Сайёр қабулда ёшлар ва аҳоли вакилларидан кредит олиш, кўчаларга шағал, асфальт ётқизиш, симёғочлар ўрнатиш, трансформаторни бошқа жойга кўчириш, ичимлик суви тармоғини тортиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот мутасадди раҳбарлари томонидан ижобий жавоблар қайтарилиб, мурожаатчиларга йўл-йўриқ кўрсатилди.

Ушбу масалаларнинг бажарилишини туман ҳокими Й.Бойигитов ўз назоратига олди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ