- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 185

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг XXII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Й.Бойигитов очди ва олиб борди.

Сессияда ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, таалуқли давлат ва жамоат ташкилотлар рахбарлари, ОАВ ва фаол аёллар вакиллари қатнашдилар.

Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, хуқуқий психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 20 январдаги 01-22-14/2хдфу-сонли топшириқ хати ижросин таъминлаш мақсадида тумандаги хотин қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш ҳақида туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Тешабоева ҳисобот берди.

Кенгаш раиси Й.Бойигитов ҳисоботда кўрсатиб ўтилган камчиликлар бўйича маҳалла раисларидан изоҳлаб беришларини сўради.

Шунингдек, сессияда “Секторларни 2021 йил 1-ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш ҳақида”, “Халқ депутатлари туман Кенгаши Котибияти мутахассисларини тайинлаш ҳақида”, “Халқ депутатлари туман Кенгаши Котибиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик даври учун иш режаси ҳамда Кенгаш Котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш ҳақида”ги ва бошқа масалалар кўрилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ