- Жамият, Ислоҳот, Маънавият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 124

МФЙ РАИСЛАРИ ВА ЎРИНБОСАРЛАРИ МАЛАКА ОШИРИШМОҚДА

МФЙ раислари ва ўринбосарлари учун “Маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини тадбиркорлик фаолияти, даромадли меҳнат билан банд қилиш дастурининг асосий устувор вазифалари” мавзуси бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкилланди. Ўқув давомида “Мавжуд субсидия ва коменсация механизмларидан самарали фойдаланиш орқали тадбиркорликка кўмаклашиш”, “Эҳтиёж ва талаблардан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган “маҳаллабай” кесимида амалга ошириладиган истиқбол вазифалар”, “Оилавий тадбиркорликнинг янги йўналишларини ва маҳаллаларда хизмат кўрсатиш борасида тадбиркорлик кооперацияларини йўлга қўйиш (“Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”), “Ҳунармандчилик ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларни ўқитиш тизимини ташкил этиш орқали тадбиркорликка йўналтириш”, “Маҳаллалардаги мавжуд бўш бино ва ер участкаларини аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва тадбиркорларнинг кичик саноат зоналарида янги лойиҳалари бўйича маслаҳатлар бериш”, “Аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишларини йўлга қўйиш”, “Маҳаллаларда аҳоли салоҳиятига ва касбий кўникмаларига мос драйвер соҳаларда янги лойиҳаларни самарали ташкил этиш орқали иқтисодий ўсишга эришиш” мавзуларида Фарғона Давлат университети, Фарғона политехника институти, Давлат бошқарув академияси, Қўқон Давлат педагогика институти ўқитувчилари томонидан маърузалар тингланди.

Ташкил этилган бу ўқув курслари Фарғона тажрибаси асосида ташкил этилган “Маҳаллабай” тизимини янада ривожлантириш, натижадорлигининг ошишида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ