- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари   1 099

МЕҲНАТГА ШЕРИКМИЗ, ДАРОМАД ФЕРМЕРЛАРНИКИ

Қорасоқол ММТП ҳудудидаги “Боқий” фермер хўжалиги дала шийпонида чигит экишга ер тайёрлаш ва уни қисқа фурсатларда якунлаш, ғалла парваришига бағишланган йиғилиш бўлди.
Айтиш керакки, илгари фермерларни йиғилиши кўп бўларди, вақти чўзиларди. Аста секин бу ишлар изига тушиб, фермерлар дала ишлари билан шуғулланяптилар.
Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ф.Имоилов шу кундаги долзарб масалаларга тўхталди.
–Фермер бой бўлса, хурсандмиз, – деди у. – Биз сизларнинг меҳнатингизга шерикмиз, даромадингиз ўзингизга, оилангизга буюрсин. Ёзёвон фермерларига ишонамиз. Буғдойдан юқори ҳосил олишда республикага намуна фермерлар бор, бу ерда. Чигитни тез ва сифатли экиш керак. Ғаллани ўғитлаш, заракунандаларга қарши ишловни кечиктирманглар.
Туман ҳокими Д.Джалилов фермерлар олдига учта вазифа қўйди.
Ер тайёрлаш, чигит экиш, ғалла парвариши.
Ҳоким кластер мутасаддиларини фермерлар билан ҳамкорликда ишлашга чақирди.
Ёзёвон фермерларига битта гап етади. Айниқса яхши гап. Ҳирмонларга барака бераверсин.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ