- Жамият, Ислоҳот, Иқтисодиёт, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 166

ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА

VI чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашининг XVII сессиясида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Д.Джалилов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидаги “2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда
2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман дастурини тасдиқлаш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, фаолияти “ўрта” ва “қониқарсиз” ва “яхши” баҳоланган туман, шаҳарларда кўрсаткичларни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида” ва “Аҳолини муҳтож қатламларини “темир дафтар”га киргизиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларни даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш орқали уларни “темир дафтар”дан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида” молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари О.Эргашев, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган Давлат дастури ижроси ҳақида” туман ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринборсари М.Хатамов, “Ҳудудларда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш, мавжудларининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш ҳақида” туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси И.Омонов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида” тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Маматқулов, “Ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар ҳақида” Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлими бошлиғи М.Эргашев, “Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида “Халқпарвар” жамоатчилик комиссиясини ташкил этиш тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири С.Собиров ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, туман бандликка кўмаклашувчи марказ директори ўринбосари У.Нисбатхонов, туман адлия бўлими бошлиғи З.Бутабаев, Марғилон туманлараро иқтисодий судидан А.Акбаров сессияда ҳисоб беришди.

Кун тартибидаги ҳисоботлар юзасидан депутатлар М.Иномов, Т.Қосимов, Б.Юсупов томонидан берилган саволлар ва таклифлар юзасидан маърузачилар жавоб қайтардилар.

Сессия танқидий, таҳлилий бўлиб ўтди. Кенгаш раиси, туман ҳокими Д.Джалилов берилган ҳисоботлар бўйича маърузачиларга саволлар бериб, бажарилган ва қилиниши лозим бўлган ишлар таҳлилий кўриб чиқилди. Айрим раҳбарларнинг ўз ишига совуққонлик билан ёндашиши, иш уними кўринмаётганлиги таъкидланди.

Сессия қизғин ва музокараларга бой бўлди.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ