- Ёшлар, Жамият, Қарор ва ижро   1 273

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ ИШЧИ ГУРУҲИ ЁЗЁВОН ТУМАНИДА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш мақсадида ҳудудларга чиққанида ҳақиқий аҳволни кўриб, ҳали қилинадиган ишларимиз кўплигини таъкидлаган эдилар. Шу боисдан ҳам Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи жойларга чиқиб, аҳволни ўрганиб, таҳлил қилмоқдалар.

Олий Мажлис Сенати комиссияси раиси Толибжон Мадумаров, сенатор Энахон Сиддиқова Ёзёвон туманида бўлишиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганишди.

Ўрганиш аввалида сенаторлар маҳаллалар, халқ таълими, мактабгача таълим, тиббиёт мутасаддилари билан учрашиб, дафтарлар бўйича қилинган ишлари ҳисобини эшитдилар.

Сенаторлар туман ҳокими Д.Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари билан 2-касб-ҳунар мактабида “Ёшлар дафтари”га киритилган 33 та МФЙнинг 99 нафар фуқароларига маторли арра, пайвандлаш ускунаси, дори сепиш аппарати топширишди. Эндиликда бу фуқаролар доимий даромад манбайига эга бўлишди.

Ёзёвон туманида деҳқончиликка қизиққан 1130 нафар ёшларга 253 гектар экин майдонлари ажратиб берилди.айни пайтда ёшларимиз 709 га ерга сабзавот, 92 гектар полиз, 52,8 га картошка, 76 гектар дуккакли экинларни парваришлашмоқда. Республика ишчи гуруҳи аъзолари деҳқончилик билан шуғулланаётган ёшлар ишлари билан танишдилар.

Ишчи гуруҳ аъзолари 3-сектор ҳудудидаги 38-мактабда ташкилланган қайта касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлдилар. Бу ерда 40 нафар аёллар аъло баҳмал ўқишга, 20 нафари пишириқ, 10 нафари чеварчилик, 10 нафари дўппи-чорси тикишни ўрганишяпти.

Қоратепа МФЙдаги 23-ДМТТ 1971 йилда қурилган. 90 ўринли бу ташкилот биноси ишчи гуруҳ томонидан қайта реконструкция қилишга тавсия қилинди.

1-секторга қарашли Қатортол МФЙ маъмурий биносида фаолият олиб бораётган аъло баҳмал тўқиш цехида 20 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Баҳмал тўқувчи Одинахон Холматова кунига 120 минг сўмдан ишлаётганини айтиб, ишчи гуруҳ аъзоларини ҳурсанд қилди.

2-секторга қарашли Юқори МФЙда яшовчи 3-гуруҳ ногирони Муножатхон Эргашеванинг жасоратли меҳнати ишчи гуруҳ аъзоларини ҳайратга солди. М.Эргашева ногирон бўлишига қарамасдан қўни-қўшниларни жалб қилиб, тикувчилик цехи очишини маълум қилишди. Туман ҳокимлиги томонидан ушбу фуқарога цех очиш учун шароит яратиладиган бўлди.

Юқори МФЙдаги 22-ДМТТ 120 ўринлига мўлжалланган. 1985 йилда қурилган бу ташкилотда бўлган ишчи гуруҳ аъзолари бинони қайта реконструкция қилишга тавсия беришди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан кунлик бажарилган ишларнинг тахлили давом этмоқда.

 ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ