- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам   1 111

“УРУШ ЙЎЛЛАРИДА» монументал ёдгорлиги

Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1974 йил 24 декабрдаги 427-Фармони билан Ёзёвон шаҳарча Кенгаши ташкил топган. Унга Азизахон Тоштемирова 1-раис бўлган.

1975 йил 8 май куни шаҳарчадаги 2-жаҳон уруши фахрийлари ғалаба байрамига бағишлаб йиғилиш ўтказдилар. Йиғилишда фахрийлар урушда ҳалок бўлган юртдошларига атаб туман марказида ёдгорлик ўрнатиш ташаббусини кўтариб чиқдилар.

Бу ташаббусни туман ёшлари ташкилоти кўмитаси (раҳбари Қодир Рустамов) қўллаб-қувватлаб, улар бу ташаббусни бутун туман аҳолисига тарғибот қилиб, ёдгорлик учун (ўшанда монумент дейилган) маблағ тўплашга чақирганлар.

Ўша пайтдаги туман раҳбари Ғуломжон Пўлатов (1973-1981 йилларда бу вазифада ишлаган) ҳам бу ишларга бош қўшган.

Туман маданият бўлими (ўшандаги раҳбари Абдураҳим Холматов) шаҳарча Кенгаши билан ҳамкорликда ёдгорликнинг лойиҳасини тайёрлашга катта ёрдам берган.

Туман ижрокўми раисининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Қодиржон Маманазаров қурилиш ишларида бош бўлган.

1974-76 йилларда А. Тоштемирова, кейинчалик Ўктамхон Мамасаидова, Азимжон Эгамбердиев, Муҳаммаджон Назриддинов шаҳарча Кенгашига раислик қилганлар.
1981 йил 9 май арафасида монументал ёдгорлик қуриб битказилиб, шаҳарча қабристони ва қишлоқ хўжалик техникуми биноси ўртасидаги ялангликка ўрнатила бошланган.

Ўшанда маҳобатли ёдгорлик бўлакларини кўтариб пайвандлашда кўтарма кранлар бутун водийда топилмай, Навоий вилоятидан “Самсунг” крани келтирилган.

1981 йил 9 май куни Москва Марказий телевидениесининг Ўзбекистондаги мухбири Ирисмет Абдухаликов “Уруш йўлларида” монументал ёдгорлигини очилишидан бағишланган катта репортаж олиб берган.

Ҳайкалдаги аскарлар сиймосини ёзёвонлик 2-жаҳон уруши қатнашчилари суратларидан олишган.

Алишер Бек тайёрлади.