- Ёшлар, Спорт   1 031

ДХХ КУБОГИ УЧУН

“Ёзёвон марказий ўйингоҳи”да туманимиз маҳаллалари ўртасида ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги учун мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди.Мусобақада маҳаллаларнинг 17-24, 25-30 ёшли иштирокчиларидан иборат 66 та жамоаси қатнашди.Турнирга туман ҳокими Д.Джалилов, сектор раҳбарлари, ДХХ вилоят бошқармаси Марғилон туманлараро бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ташриф буюриб, муросасиз кечган ўйинларни кузатдилар.Шиддатли ўтган ўйинда ғолиблар аниқланди. 17-24 ёшли жамоалар ўртасида 1-ўрин Қўрғонча МФЙ, 2-ўрин Йўлдошобод қишлоғи, 3-ўрин Марказий Фарғона МФЙ жамоаларига насиб қилган бўлса, 25-30 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Ўрмон Тошбоев қишлоғи, 2-ўрин Тегирмонбоши МФЙ, 3-ўрин Қоратепа МФЙ жамоалари бўлишиб олдилар.Шунингдек, «Энг яхши дарбозабон», «Энг яхши ҳужумчи», «Энг яхши ҳимоячи» номинациялари ғолибларига ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларини Д.Джалилов ва Ш.Хатамов топширдилар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ