Туманимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган Тошҳовуз ҳамда Хонобод МФЙларида ишлар дастур асосида олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг Тошҳовуз аҳолиси вакиллари учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Қабулда Юнусали Тожибоев, Муҳайё Абдураҳмонова, Мамазокир Саидов, Баҳодир Тожибоев, Турдали Алломов, Абдувоҳид Мамажонов, Абдуқаҳҳор Назаров, Мақсуда Худобердиева, Рўзимуҳаммад Мамажонов, Аваз Ашуров, Дилдора Жўрабоева, Қаноатхон Йўлдашева, Обид Разақов томонидан А-373 йўлида автомобил ювиш шахобчасини ташкиллашда кредит олиш, соғломлаштириш марказини ташкиллаш, хонадонига газ тармоғини тортишда амалий ёрдам, МФЙдаги Коинот кўчасига ичимлик суви тармоғини тортиш ва шағаллаштириш, мономарказда ўқиш, ишга жойлашиш, чўл ҳудудидан ер ўзлаштириш, Катта Андижон каналида гидро элекрт станциясини қуриш масаласи, соғликни тиклашда ёрдам каби мурожаатлар йўлланди.
Туман ҳокими аҳоли вакиллари томонидан йўлланган мурожаатлар бўйича жойида мутасаддиларга йўналтириб, қонун доирасидан чиқмаган ҳолда амалга ошириш кераклигини таъкидлаб, муддат белгилади. Вақт талаб этадиган таклифларни ўрганиб, батафсил маълумот берилишлиги айтилди.
Туман раҳбарининг қабули очиқ, ошкора, шаффоф ўтди. Айрим раҳбарлар масъулиятсизлиги танқид остига олинди.
Одамларни рози қилиш, муаммоларини ўрганиб, ижобий ечим топиш барчамизнинг вазифамиздир. Халқ рози бўлса, ана шу ерда тинчлик, фаровонлик бўлади азизлар!
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ