- Ёшлар, Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   1 118

ҲОКИМ РАҲМАТ АЙТДИ

Юқори МФЙда давлат хусусий шерикчилиги асосида «Иқтидорли гулчалар» номли мактабгача таълим ташкилоти очилди.

120 ўринли қамровга эга бу ташкилот очилишида туман ҳокими Д.Джалилов, ўринбосарлари М.Хатамов, З.Тешабоева, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Худойқулов, сектор раҳбарлари И.Ходжаев, Х.Тошпўлатов, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, нуроний отахонлар, ота-оналар иштирок этдилар.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар туманимизда болажонлар учун барча шароитлар мужассам бундай МТТларнинг сони кўпаяётгани барчамиз учун қувонарли эканлигини, бу албатта болалар қамров даражасининг ортишига сабаб бўлишини айтди.
МТТнинг келгуси фаолиятига омад тилади.

Йиғилганлар иштирокида лента қирқилиб, бирин-кетин хоналар билан танишдилар. Шинам ва безатилган хоналарни кўрган киши болалигига қайтгиси келади.
Туман ҳокими Д.Джалилов ташкилот билан танишиб, тадбиркор Матлуба Низомовага аёл боши билан шундай ҳайрли ишни амалга оширгани учун раҳмат айтди. Шунингдек туман ҳокими тадбиркорга Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниевнинг табригини етказди.

Тадбиркор аёл, ушбу боғча қурилиши асосчиси Матлуба Низомова билан суҳбатда 800 млн. сўм ўз ҳисобидан, 2 млрд. 300 млн. сўм банк кредит маблағлари ҳисобига бунёд этилганлигини айтиб, бу ерда 18 та янги иш ўрни яратилганини билдирди.

Биз ҳам ушбу боғча фаолиятига омад тилаймиз!

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.