- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари, Турфа олам   1 206

«ЁЗЁВОН ТАРИХИ» ЯРАТИЛАДИ

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ҳузурида ,,Ёзёвон тарихи» китобининг яратувчи ижодкорлар Алишер Тошқулов, Аҳмаджон Исмоилов бевосита шу соҳага алоқадор мутасаддилар- туман ҳокими маслаҳатчилари Азимжон Худойқулов, Наргиза Обидова, ХТБ мудири Фозилжон Юлдашев, ҳокимлик ташкиллий- назорат гуруҳи раҳбари Суҳроб Мақсудов, статистика бўлими бошлиғи Алишер Арапов иштирокида йиғилиш бўлди.
Туман тарихи китобини яратиш бўйича ҳаракат анча илгари бошланганди. Бу бўйича фармойиш ҳам қабул қилинганди. Афсуски, қолиб кетганди.
Иштирокчилар китобни яратиш бўйича ўз фикрларини айтиб, таклифлар билдиришди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ва Ёзёвон тумани ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишланадиган бу китоб 500 бет атрофида бўлади.
Шунингдек, йиғилишда туман тарихи музейи масаласи ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.
Туман ҳокими йиғилишга якун ясар экан, сифат ва мазмунга эътибор қаратишни таъкидлади.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.