- Ёшлар, Жамият, Маънавият, Спорт   1 057

ШАХМАТ БАЙРАМИ

2-сон касб-ҳунар мактабида “Ёзёвон ёзи” очиқ шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбир Фарғона вилоят шахмат федерациясининг иш режасига асосан Ёзёвон туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ўтказилди.

Турнирда Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидан келган 54 нафар шахматчи ғолиблик учун курашдилар.

1-ўрин олтиариқлик А.Собиров, 2-ўрин Фарғона шаҳридан А.Рустамов, 3-ўрин қувалик Х.Қурбоновга насиб этди. Шунингдек, номинацияларда 10-12, 12-14 ёшгача ўғил-қизлар, 2 та энг яхши натижа кўрсатган фахрий шахматчилар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Мусобақани ўтказишда ёшлар иттифоқи, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, халқ таълими бўлими, “Имкон” савдо мажмуаси ҳомийлик совғалари билан яқиндан ёрдам беришди. Касб-ҳунар мактабида шундай ажойиб шароит яратиб берганликлари учун шахматчилар номидан касб-ҳунар мактаби маъмуриятига раҳмат айтамиз.

Мусобақанинг энг кичик иштирокчиси Фарғона шаҳридан 7 ёшли Ойшабону Умаржонова бўлган бўлса, қўштепалик 75 ёшли Ҳайдар Мўсаевнинг иштирокларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Мусобақа том манода шахмат байрамига айланди, десак муболаға бўлмайди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ