- Жамият, Туман янгиликлари   997

Ёзёвонда туманлараро қўшма шикастланишлар, ва юрак-қон томир касалликлари маркази тантанали очилди

Бу марказ инвестиция дастурига қурилди Бино қурилиши учун 7.5 млрд сўм маблағ ажратилди. Туманлараро қўшма шикастланишлар, ва юрак-қон томир касалликлари маркази 8 ой давомида қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Марказнинг тантанали очилиш тадбирида Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров иштирок этди.
–Илгарилари бундай тиббий асбоб-ускуналар фақат пойтахтда ёки вилоят марказларидагина бўларди,-деди вилоят раҳбари.–Президентимиз ташаббуслари билан Ёзёвондек чекка туманда замонавий тиббий марказ қурилди. Бу ҳам бўлса, инсон қадрини улуғлашнинг бир кўриниши.Қолаверса, бу асбоб-ускуналарни билим билан асраб-авайлаб ишлатиш лозимки,узоқ йиллар халқимиз саломатлигига хизмат қилсин.

Ушбу марказга туман тиббиёт бирлашмасида соғлиқни сақлаш соҳасини моддий техник базасини мустахкамлаш мақсадида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 34 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналардан 27 турдаги тиббий аппаратлар, 2 млрд 500 млн сўмгага МСКТ аппарати, 2 млрд 200 млн сўмга замонавий рентгент диагностика аппарати, 2 млрд сўмга гемодиализ аппарати, шунингдек видеогастракоп, видеобронхоскоп аппаратлари келтирилди.

Туманлараро қўшма жароҳатлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази 50 ўринга мўлжалланган. Бу марказда юқори технологик аппаратуралар билан ишлаш учун 10 нафар мутахассис шифокорлар бепул малака ошириш курсларида ўқитилди.
Ҳозирда марказда 32 нафар олий тоифали шифокорлар, 210 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 96 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатади.
Марказга келтирилган беморларга замонавий аппаратуралардан фойдаланиб, юқори технологик операциялар юрак-қон томирларига стент қўйиш амалиёти йўлга қўйилади ва компьютер тамогроф ва замонавий рентгент аппарати ёрдамида беморларга шошилинч равишда ташхис қўйиш, ўз вақтида юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш амалга оширилади.

Марказ Қува, Тошлоқ, Қўштепа туманлари аҳолисига ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади.
Олий тоифали шифокор Мухторжон Мирзақулов сўзга чиқиб, шундай замонавий тиббий марказ қуриб берганлари учун Президентимиз бошлиқ барча раҳбарларга ёзёвонликлар номидан миннатдорчилик билдирди.
Марказ қурилишини амалга оширган қурувчиларга раҳмат айтилиб, тўн кийгазилди.
Ёзёвонликларга, барчамизга янги тиббий марказ қутлуғ бўлсин !

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.