- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам   986

«ЭЛЕГАНТ» ЎЗ БИНОСИГА ЭГА БЎЛДИ

Ёзёвонда ,, Элегант» ўқув марказининг ўз ўрни бор. Саккиз йиллик фаолияти давомида марказда 4840 нафар уй ҳамшираси, 3200 пазанда қизлар касб-ҳунар ўрганиб, ҳаётга йўлланма олдилар. Ўтган йиллари марказ жойдан-жойга кўчиб, ижарада ишлаб келарди. Марказ раҳбари Гулноза Мадумарова ўз биноси бўлиши учун астойдил курашди. Ёзёвон тумани ҳокимлиги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят бошқармаси мутасаддилари тадбиркор аёлни қўллаб-қувватладилар. Бир йилда шинамгина бино қуриб битказилди.
–Янги бинода фаолиятимизни кенгайтириб, рус, инглиз, араб тиллари, ментал арифметика, тикувчилик курсларини ҳам очамиз,-дейди тадбиркор.
Бугун марказ биноси тантанали очилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, маслаҳатчилари, маҳалла, хотин–қизлар бўлими мутасаддилари қатнашдилар. Тадбиркорнинг фаол фаолияти учун туман ҳокими фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.