Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган. Мазкур Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди ҳамкорликда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг хотин-қизлар билан ишлаш мутахассислари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида ЖИБ туман суди томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берди.
Раҳматжон АРАПОВ,
ЖИБ Ёзёвон туман суди раиси.