Бош прокурор кубоги учун миллий кураш бўйича мусобақанинг Хонободда ўтиши бежиз эмас. Чунки Хонобод полвонлар юрти. Не-не кураги ерга тегмаган полвонлар ўтган, Хонободда. Бугунги авлод вакиллари ота-боболари бошлаб берган анъаналарни мардона давом эттиряптилар.
Яшил жамоат паркида ташкиланган кураш мусобақаси очилишида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, прокурор Илҳомжон Ходжаев иштирокчиларга муваффақиятлар тиладилар.
Парк узра “ёнбош», “ҳалол» сўзлари-ю, ишқибозларнинг ҳайқириқлари янгради.
Ўз вазн тоифаларида ғолиб чиққан олти нафар – Н.Умаров, Ш.Шералиев, А.Ўринбоев, Ж.Абдуллаев, М.Сулаймонов, Ф.Мирзакаримовга қимматбаҳо совғалар, медаллар топширилди.
Курашчилар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Тадбирда туман ҳокими Д.Джалилов Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг “Ўзбекистон Республикасида белбоғли кураш спорт турини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун” нишони ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Шунингдек, туман ҳокими, туман прокурори, ҳоким ўринбосари Мирзоҳид Хатамов, Ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқуловга “Беш ташаббус” Республика спорт мусобақаларини ташкил этишдаги кўмаги ва ташаббускорлиги учун Спортни ривожлантириш вазири ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ташаккурномаси топширилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ