Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ўтказиш бўйича иш режага кўра, 2022 йил 29 октябрь куни Ёзёвон туман, Қоратепа МФЙ биносида ташкил этилган сайёр қабулда Фарғона вилоят судининг судьялари Ф.Аманов, Ш.Тошмирзаев, Н.Раимкулов ҳамда ЖИБ Ёзёвон туман судининг раиси Р.Араповлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва «Менинг махаллам-менинг судьям» шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди ҳамда жами 18 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, хуқуқий тушунтиришлар берилди.
Р.АРАПОВ,
ЖИБ туман суди раиси.