Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан 10 кун давомида Бешариқ туманида бўлиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўргандилар, аниқланган муаммоларни ўз жойида ҳал этиш бўйича иш ташкил қилдилар.
Вилоят ҳокимлигида ушбу ўрганишлар якунига бағишланган видео алоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Туман студиясида туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар. Йиғилишда тилга олиб ўтилган камчиликлар туманимизда ҳам борлиги туман ҳокими Дилшоджон Джалилов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда таъкидлаб ўтилди.
–Бешариқ туманидаги тажрибадан хулоса қилган ҳолда энг оғир маҳалла фуқаролар йиғини танлаб олиниб, ўрганилади,–деди туман ҳокими. Шунингдек йиғилишда қишга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Мактаб, мактабгача таълим ташкилотларида тозалик, иссиқлик ва давоматга эътибор қаратиш тайинланди. Мутасаддилар ҳисоботлари эшитилди. Президентимизнинг 107-қарори бўйича маҳаллаларда амалга оширилган ишлар охирига етказилмаган. Депутатлар томонидан бу масала ўрганиб чиқилди.
Электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиб турган шу пайтда аҳоли ўртасида қуёш панеллари ўрнатиш тарғиботи сустлиги танқид қилинди. Мутасаддиларга банк кредити асосида қуёш панели ўрнатиш бўйича шу ҳафта охирида кўргазмали семинар ўтказиш топшириғи берилди.
Туман прокурори Илҳомжон Ходжаев газ ва электрдан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ фаолиятини танқид қилди. Прокурор аҳолини кўмирга бўлган талабини қондириш бўйича қилинган ишларга тўхталди. Туман ҳокими йиғилишга якун ясади.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.