- Жамият, Қарор ва ижро   75

САЙЛОВГА ОИД ТАРТИБЛАРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

2023 йил 18 декабрь куни қабул қилинган конституциявий қонун – Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва «Референдум тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича конституциявий қонун асосида бу йил бўладиган сайловлар илк бор аралаш – мажоритар ва пропорционал сайлов тизими асосида ўтказилиши белгиланди. Шундан келиб чиқиб, марказий сайлов комиссиясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, қарорлари ва йўриқномалари мазкур конституциявий қонун асосида такомиллаштирилиб, унга уйғунлаштирилди. Мамлакатимизда бўлиб ўтадиган парламент сайлови биринчи марта аралаш – мажоритар ва пропорционал сайлов тизими асосида ўтказилиши қонунчилигимизда белгиланди. Унга кўра, қуйи палата 150 та депутатларининг 75 нафари мажоритар тизимда, 75 нафари эса пропорционал тизим, яъни партия томонидан тақдим этиладиган рўйхат асосида сайланади. Мажоритар тизимда 75 та депутат 75 та бир мандатли сайлов округидан, қолган 75 нафари эса партия рўйхати асосида битта сайлов округидан сайланади.

Азизбек АКБАРОВ,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси.