Ҳар қандай давлатнинг халқаро майдондаги мавқеи ушбу давлатда қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги қай даражада таьминланганлигига қараб белгиланади. Шу сабабли мамлакатимизда ушбу соҳани халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ривожлантиришга стратегик аҳамиятга эга вазифа сифатида қаралмоқда. Судьянинг мустақиллиги, дахлсизлиги, улар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги давлат томонидан кафолатланган, шу билан бирга моддий ва ижтимоий таъминот даражасининг юқорилиги одил судловга эришиш – қонуний, асосланган ва адолатли суд қарорларини чиқарилишининг асосий омилларидан биридир.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида босқичма-бочқич олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, кўрилаётган ишларнинг сифатини ошириш, тизимда холис, адолатли, қонуний қарорлар қабул қилинишига эришиш орқали халқимизнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтиришга қаратилганлиги барчамизга яхши маълум. Зотан, одамларнинг давлатга нисбатан ишончи энг аввало судларга ишончи ортиши билан шаклланади.
Ҳар қайси
маконда, ҳар қайси замонда судьялик касби доимо жамият эътиборида бўлиб келган
ва унинг маънавий-ахлоқий сифатига нисбатан
қатъийталабларқўйилибкелинган.Судьянинг касбий одоб-ахлоқи юридик
одоб-ахлоқнинг бир қисми бўлиб, у судья ва процесс иштирокчиларининг
иш жараёнида ва ишдан ташқари вақтларидаги маънавий-ахлоқий, касбий
муносабатларигадоирмасалаларниўрганиш ва ривожлантириш билан шуғулланади. Судья
ўз фаолиятини судьялар одоб-ахлоқи талабларини бажармасдан амалга ошира
олмайди, чунки ушбу фаолият асосини жамиятда тарихан шаклланган маънавий ва
ҳуқуқий талаблар ташкил этади. Шу билан бирга судьялар одоб-ахлоқининг ўзига
хос томони шундаки, унга ихтисослашувидан қатъи назар туман(шаҳар) судьялари,
вилоят суди судьялари, Олий суд ва Конституциявий суд судьялари риоя қилишлари
шарт ва мажбурийдир.
Айрим раҳбарларда учрайдиган юқоридагидек камчилик, иллат ва қусурлар қачон пайдо бўлади? Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, бундай ҳолатларга кўпинча унинг атрофидаги доимий мулоқотда бўладиган одамлар, дўст ва улфатлар давралари таъсир қилиши мумкин.
Судья хизматдан
ташқари, яъни кундалик турмуши давомида
ҳам доимий равишда жамоатчилик диққат-эътиборида бўлади.
Яъни жамоатчилик бошқа одамларга нисбатан судьянинг юриш-туришини,
хулқ-атворини синчковлик билан кузатади ва унга баҳо беради.
Агарда судьянинг хатти-ҳаракатида унинг обрў-эътиборига путур етказадиган ёки унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган ҳолатлар кузатилса, ўз-ўзидан аёнки жамоатчиликда суд ҳокимиятига бўлган ишонч йўқолади.
Одоб
қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган салбий омилларни
камайтирилиши биринчи навбатда суднинг асосий вазифаси бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари
тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини,
давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя
қилинишига, фуқароларнинг судга нисбатан ишончи ва ҳурматини ошишига, одил
судловга эришишга катта хизмат қилади.
Дилшоджон УБАЙДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилоят суди судьяси.