- Жамият, Қарор ва ижро   7

Бинонинг фасад қисмини ўзгартириш учун рухсат олиш шартми?

Туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган шаҳарчаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ҳамда аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган турар ва нотурар бино-иншоотларнинг фасад қисмини ўзгартиришга қурилиш бўлимлари билан келишиш талаб этилмайди.

Туманларнинг маъмурий марказидаги турар ёки нотурар бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисмидаги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилганда давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлимларидан рухсатнома олиниши керак.

Агар бино ва иншоотнинг, якка тартибдаги уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш бўйича агар бино ва иншоот, якка тартибдаги уй-жой магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисмидан қатъи назар келишиш талаб этилади.

Ушбу қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
200-сонли қарори билан тасдиқланган Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган бўлиб, ушбу тартибга риоя қилмаган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

С.А.ШОКИРОВ,

Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси.