- Қарор ва ижро   1 629

БЕМОРНИНГ БЕМАЗА ИШИ

Икки фарзанднинг онаси Саида Аҳмедова (исми фамилияси ўзгартирилган) бемор. Врачлар назоратида туради. У бемор бўла туриб, бемаза ишга қўл урди.

ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат харид тадбирида туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасида бемор С.Аҳмедова икки врач билан олдиндан жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлгани ҳолда 10 дона таблеткадан иборат 1 дона конвалютадаги кўп бўлмаган миқдордаги вазни 0,01 грамм «Феназепам 1мг» психотроп моддасини ўтказиш мақсадини кўзлаб, М.Хга 7000 сўм эвазига сотган.

Вилоят ИИБ ЭКБ экспертларининг хулосасига кўра, махсус харидордан олинган 10 дона таблеткадан иборат 1 дона конвалюта «Феназепам 1мг» таркибида психотроп модда «Феназепам» дори воситаси мавжуд эканлиги, Ўзбекистон Республикаси психотроп моддаларини ноқонуний айланиши ҳақидаги рўйхатига кўра чегараланган психотроп моддалар туркумига киришлиги, бу 10 дона доридаги феназепамнинг вазни 0,01 грамм эканлиги аниқланди.

Суд ҳукми билан жиноий гуруҳ аъзолари, жумладан С.Аҳмедова тегишли жазога тортилди.

А.ҒОИПОВ,

ИЖҚК Департаментининг туман бўлими инспектори.