- Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 590

Мавзуга қайтиб НИҲОЯТ, “КИЧКИНТОЙ” ОЧИЛДИ

Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни Ёзёвон марказидаги 1-“Кичкинтой” мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси очилишига бағишланган тадбир бўлган эди. Афсуски, маълум сабабларга кўра,  муассаса очилиши уч ойга кечикди.  Бу, албатта, тарбияланувчилар ота-оналарининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Бу ҳақда сайтимизда ҳам хабар бергандик.

Муаммога аниқлик киритиш учун журналистик суриштирув ўтказдик. Янги бино қурилишига раҳбарлик қилган “Эффект инженеринг” МЧЖ раиси Машҳурбек Мўминов билан учрашдик. Натижада муассасага янги 100 КВ.ли “ТП” тезроқ ўрнатилишига эришдик. Ошхона жиҳозлари олиб келинди. Туман электр тармоқлари корхонаси ишчилари томонидан симёғочлар ўрнатилди. Ҳозирда “ТП” юқори кучланишли тармоққа улаш ишлари қолган.

4 сентябрь куни “Кичкинтой” бағри яна болажонларга тўлди. 240 нафар ўғил-қиз ташкилотга қабул қилинди. Давлат талаблари ҳамда “Илк қадам” Давлат ўқув дастури бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Ташкилот ҳодимлари ва ота-оналари “Марказий Фарғона” газетаси аралашувидан сўнг муаммо ижобий ҳал бўлаётганидан миннатдор бўлдилар.

Б.ЖОЛЧУЕВ.