- Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 709

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2019 йил 22 август          №2832             Ёзёвон шаҳарчаси

МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ МАЖБУРИЙ ТАЪЛИМГА ЖАЛБ ЭТИШ МАҚСАДИДА ТУМАНДАГИ ҲАР БИР ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ҲУДУД ВА МИКРОҲУДУДЛАРГА БИРИКТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Ёзёвон туман халк таълими бўлимининг 2019 йил 22 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/190-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонуннинг 6,25- моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

  1. Ёзёвон туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 22 июль кунидаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/190-сонли мурожаати маъқуллансин.
  2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. “Марказий Фарғона” газетаси таҳририяти (А.Худойқулов) туман Алоқа бўлими бошлиғи (М.Болқонова) билан биргаликда мазкур қарор расмий эълон қилиниши билан оммавий ва веб-сайтларда кенг жамоатчиликка етказиш вазифаси юклатилсин.
  4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
  5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Ҳатамовга ҳамда туман халк таълими бўлими мудири Ф.Юлдашевлар зиммасига юклатилсин

Туман ҳокими:                 Й. БОЙИГИТОВ.