- Қарор ва ижро   1 500

АЙБИНИ ТАН ОЛДИ

“ЁЗТ.Етти Хазина” хусусий корхонаси томонидан мукаммал таъмирлаш ишларида сарфланиши юзасидан текшириш ўтказилди. Текширишда 2 875 800 сўмлик бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилиб, оз миқдорда бюджет пул маблағлари талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Корхона раҳбари К.А судда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. “ЁЗТ.Етти Хазина” хусусий корхонаси раҳбари лавозимида ишлаб, унинг қурилиш фирмаси томонидан Иштирхон МФЙ ҳудудида жойлашган 31-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганида, 2 875 800 сўмлик бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилганлигини, ушбу камчиликлар келиб чиқишини сабаби уни эътиборсизлик қилганлигини, ҳозирда етказилган зарарларни ўз иҳтиёри билан тўлиқ қоплаганини, қилмишидан пушаймонлигини билдирди.

Айбига иқрор бўлган корхона раҳбари К.Ага ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида 223 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Б.ҚЎЛДАШЕВ,

ИЖҚК Департаменти Ёзёвон туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.