- Қарор ва ижро   1 469

АГАР АЛИМЕНТ ТЎЛАНМАСА

Алимент тўлаш масаласи бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги қонунчилигимизда белгиланган.

Маъмурий жазо сифатида ўн беш суткага маъмурий қамоққа олиш жорий қилинган.

Маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахслар (ҳомиладор ёки уч ёшгача боласи бўлган аёллар, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини ўзи тарбиялаётган шахслар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари)  эса энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима тўлайди.

Маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам шахс болага алимент тўламасликда давом этса, унда жиноий жавобгарликка  тортилади.

Жиноий жазо қўллаш бўйича эса, ушбу жиноят учун икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгилаб ўтилган.

Алимент бўйича жавобгар шахс  қарздорликни тўлиқ қоплаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилиниши ҳам қайд этилган.

О.ХОЛМАТОВ,

туман прокурори ёрдамчиси.