Муборак Рамазон ойи арафасида туманимиздаги 772 нафар “Темир”, “Аёллар” дафтари ҳамда эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилаларга туман ҳокимлигининг 7 турдаги озиқ-овқат жамланмаси тарқатилди.
РУС ТИЛИ ва АДАБИЁТИ ТЎГАРАГИ ФАОЛИЯТИДАН
11-мактабда рус тили ва адабиёти тўгараги аъзолари «Мы изучаем русский язык» тадбирини ташкиллашди.
Тадбирни мактаб директори З.Набиев очиб, ҳорижий тилларни ўрганиш, яхши билиш, келажакда зарур бўлишини таъкидлаб ўтди.
Ўқувчилар тадбирни рус шоири С.Есениннинг ҳикматли сўзлари, портрет ва китоблари билан безатиб, рус тилида равон олиб бордилар.
ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА
VI чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашининг XVII сессиясида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
ТИББИЁТ ПАХТАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛЯПТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқларига асосан туманда 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган ҳамда янгидан шакллантирилган инвестиция лойиҳалари доирасида 39 та умумий қиймати 81 млрд. 106 млн. сўм, шундан банк кредитлари 14 млрд 828 млн сўм, ўз маблағлари 50 млрд. 636 млн. сўм, хорижий кредит линияларидан 1435 минг.доллар, яратиладиган янги иш ўринлар сони жами 202 та бўлган лойихалар манзилли рўйхати тасдиқланган.
ҚИЗИҚАРЛИ ВА СИФАТЛИ ЎТДИ
Мактабимизда бўлиб ўтган география ва иқтисодий билим асослари фан ойлигини ташкиллаган география ўқитувчиси Г.Абдуллаева ўқувчиларнинг фанларга қизиқишларини янада орттириш мақсадида улар ўртасида турли танловлар, тадбирлар ташкиллади. Айниқса, “Кўркам табиат” расмлар танлови мактабда истеъдодлар кўп эканини кўрсатди. Бу танловда 11-синф ўқувчилари биринчиликни эгалладилар.
МАЪНАВИЯТ БАЙРАМИ
Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида мактабимизда “Китобхонлик байрами”нинг очилишши маънавият байрамига айланди. Тадбирни очган мактаб директори Н. Эргашев ўқувчиларга апрель ойида кунлик китоб тақдимотлари бўлиб ўтишини маълум қилди.
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ТУМАНИМИЗДА
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Қатортол МФЙда жойлашган 1-сектор штабида туман ҳокими Д.Джалилов иштирокида республика ишчи гуруҳи, ИИВ масъул ходими Ф.Ўсаров биргаликда тарғибот семинари ўтказдилар.
МЕҲНАТГА ШЕРИКМИЗ, ДАРОМАД ФЕРМЕРЛАРНИКИ
Қорасоқол ММТП ҳудудидаги “Боқий” фермер хўжалиги дала шийпонида чигит экишга ер тайёрлаш ва уни қисқа фурсатларда якунлаш, ғалла парваришига бағишланган йиғилиш бўлди.
Айтиш керакки, илгари фермерларни йиғилиши кўп бўларди, вақти чўзиларди. Аста секин бу ишлар изига тушиб, фермерлар дала ишлари билан шуғулланяптилар.
“МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА”ЧИЛАРНИНГ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ
Ёзёвоннинг чекка ҳудудлардан бири – Пинаж қишлоғидаги 20-мактаб 2020 йилда битирувчилари олий ўқув юртига кириш даражаси бўйича 67 фоиз билан туманда иккинчи ўринни эгаллаганди. Бу натижага эришишда албатта мактаб директори ва ўқитувчиларининг роли беқиёс.
ИССИҚХОНАДА БАНАН ЎСЯПТИ
Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси Саодатхон Саккизбоева хонадонидаги мўъжазгина иссиқхонасида банан етиштиради. 2 сотиҳли иссиқхонада лимон кўчати остида кўкатлар, картошка, помидор, бодринг, гул кўчатлари билан бирга банан ўсяпти.