Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ёзёвон Давлат хизматлари марказида пресс-тур ташкил этди. Эътиборли жиҳати шундаки, марказга ташриф аввалида журналистларга мобил хизмат кўрсатувчи махсус автобусда сайёр хизматлар қандай кўрсатилиши ва автотранспортда яратилган шароитлар ҳақида амалий машғулот ташкилланди.
«МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Пандемия даврида меҳр-оқибат, саховат каби азалий қадриятларни улуғлаб, жамиятимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик намуналарини кўрсатган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари ҳамда МФЙ раислари, раис ўринбосарлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Матбуот анжумани
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев томонидан тасдиқланган “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти қониқарсиз баҳоланган вилоятимизнинг 3 та тумани сектор раҳбарлари билан жорий йилнинг IV чораги давомида ўтказиладиган матбуот анжумани режа-жадвали”га асосан Ёзёвонда матбуот анжумани ўтказилди.
ФИРИБГАР
У 2020 йил 4 июль куни ўзига тегишли “Самсунг-А 50” телефонига таниши Х.Б.нинг банк пластик картаси “Бепул” мобил иловасига уланиб қолганлигидан фойдаланиб, Х. Б.га тегишли бўлган 501 минг сўм пулни унинг хабарисиз ххх-хх-ххх-20-21 телефон рақамига 400 минг, бошқа рақамга 1000 сўм, ххх-хх-ххх-80-17 телефон рақамига 100 минг сўм тўлов қилиш йўли билан талон-тарож қилган.
ИШОНЧНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИБ
Фуқаро Ҳ.Ш. ишончни суистеъмол қилиш йўли билан М. Ш.нинг олдига келиб, жуда ҳам пул зарур бўлиб қолганини айтади ва 2 кунга 3000 АҚШ доллари бериб туришни сўрайди
ФАОЛЛИК ЗАРУР!
Унутилмас сана – она тилимизга Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан мактабларда ҳамкасб ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга диктант ва иншолар ёздирилди, “Тил байрамлари” ташкил этилди.
ТИЛ – МАДАНИЯТ КЎЗГУСИ
Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. 1989 йили Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, яъни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши истиқлолга эришиш йўлидаги энг муҳим қадам бўлган.
ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА МАКТАБИГА САЁҲАТ
Яқинда вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари ҳамда халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятимизда ташкил этилган математикага ихтисослашган мактаб ҳамда келгуси йилда математика фанига ихтисослаштирилиши режалаштирилган мактабларнинг директорлари, математика фани ўқитувчилардан иборат 50 нафар педагог ходимлар Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган халқаро математика мактабида бўлишди.
ОЛМА ВА НОКНИНГ ПАРША КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Олма ва нокнинг парша касаллиги (калмараз)серёғин, салқин тоғ ва тоғолди шароитларида анча кенг тарқалган. Замбуруғ барг, гул, мева ва ёш новдаларни зарарлайди. Уларда тўқ жигарранг, деярли қора рангли доғлар пайдо бўлади. Зарарланган новда ва мевалар шакли ўзгаради, ёрилади. Гул ва барглари тўкилади. Касаллик юқуми тўкилган баргларда, нокда эса новдаларда қишлайди.
ЎРГАНИЛМОҚДА, ТАВСИЯЛАР БЕРИЛЯПТИ, КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги 11-умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, моддий техник базаси ва дарс жараёнларида санитар қоидаларга риоя этилиши ҳолати ва бошқа масалларни ўрганиб чиқди.