- Жамият, Турфа олам   10

Арча зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари

Арчага 20 турдан ортиқ зараркунанда ва хашоротлар зарар келтиради. Натижада арчалар қурийди ва ўзларининг мелиоратив ҳолатини йўқотадилар. Уларнинг хаётий жараёнида арчазорларга кенг тарқалган касалликларга занг, кўчатзорларда ўсиб чиққан ёш нихолларда фузариоз касаллиги киради.

- Жамият, Турфа олам   52

AҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ МОҲИЯТИ

Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Aҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.

- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам   92

ЁЗЁВОНДА ҲОСИЛ БАЙРАМИ

«Ўктамобод» мажмуасида туман ҳокимлиги ташаббуси ва «POSCO Интернатионал Техтиле» кластери ҳомийлигида Ҳосил байрами ташкилланди. Байрам аввалида юртимиз нуронийлари сийланди. Отахонлар юрт тинчлиги, деҳқончиликларимизга мўл-кўлчилик тилашиб, дуолар қилдилар. Кластер томонидан қурилаётган саноат корхоналари элимизга хизмат қилишини тилашди.

- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам   46

МИРИШКОРНИНГ МИРИШКОРИ

Чўлигулистоннинг Гулшан кўчаси Хонобод қишлоғининг Сойёни маҳалласига уланади. Шу боисми, азалдан ушбу кўчада яшовчилар ҳам деҳққончилик илмини «сув қилиб ичиб юборганлар» сирасига киришади. Бир пайтлар ҳатто қишда ҳам кўк қалампирни айнан мана шу кўчада яшовчи деҳқонлар етиштириб, бозорга олиб чиқишарди.

- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Турфа олам   106

БАЛИҚЧИЛИКНИ ИНТЕНСИВ РИВОЖЛАНТИРИШ

Янгиобод ММТП ҳудудидаги “Фарғонабалиқсаноат” агрофирмасида қуёш панелларида ишлайдиган ҳаво пуркагичлардан фойдаланиб, балиқчиликни интенсив ривожлантириш бўйича вилоят амалий семинари бўлиб ўтди.

- Жамият, Турфа олам   108

ЦИТРУС ИНЛИ КУЯСИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Цитрус инли куяси олигофаг ҳашарот бўлиб, цитрус ўсимликларига катта зарар келтиради. Цитрус инли куяси лимон ўсимлигининг хавфли кушандаси ҳисобланади. Шу билан бир қаторда у мандарин ва грейпфрут ўсимлигида ривожланиши аниқланган. Цитрус инли куясининг капалагининг қанотлари ёзилганда 4-5 мм узунликда бўлиб, қанотлари кулранг, ингичка, ўткир учли, олдинги жуфт қаноти иккита тўқ чизиқлар, ўртасида эса V шаклида белгиси ва тепа учида қора доғлари бор.

- Ёшлар, Туман янгиликлари, Турфа олам   84

БОҒЧАГА ЯНГИ БИНО

Беруний маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 21-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1960-йилларда қурилган эски бинода фаолият кўрсатарди. Бино авария ҳолатида бўлгани учун ташкилот беркитилганди. Инвестиция дастури асосида 4 миллиард 509 миллион сўм сарфланиб, 120 ўринли бино қурилди.

- Жамият, Маънавият, Турфа олам   153

УСТОЗ ЖУРНАЛИСТ БИЛАН УЧРАШУВ

26 октябрь куни Фарғонада бўлиб ўтадиган анъанавий II Фарғона халқаро конференцияда Америка Қўшма Штатлари, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Россия, Туркия, Исроил, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг етакчи журналистлари, депутат ва сенаторлар, олимлар қатнашадилар.

- Ёшлар, Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари, Турфа олам   133

МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИГА САЁХАТ

9-мактаб масъулларининг ташаббуси билан 9-синф ўқувчилари туман ҳокимлиги муассислигидаги «Марказий Фарғона» газетаси таҳририятига ташриф буюришди. У ердаги журналистларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Газетанинг қандай тайёрланиши ва мақола ёзиш ҳақида тушунчага эга бўлдилар.

- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Турфа олам   158

МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ ўз натижасини кўрсатяпти

Ярим йиллик, тўққиз ойлик якунида Ёзёвон туманида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, фаол аёллар, ёшлар етакчилари рейтинг натижалари бўйича вилоятда юқори ўринни эгаллаб, биринчиликни қўлга киритишди. Бу Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган маҳаллабай ишлаш тизимининг тўғри эканлигининг натижаси, албатта.