Мустаҳкам дўстлик МФЙдаги 35-мактабга ҳашар йўли билан қурилиши бошланган 140 ўринли йўлдош бинонинг пойдевор ишлари ниҳоясига етказилиб, биринчи ғишти қўйилди.
ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ
Туман ҳокими маслаҳатчилари А. Худойқулов,
Н. Обидова ,,Дўстлик» ордени ҳамда иккинчи даражали ,,Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони совриндори Мила Александровна Цой хонадонида бўлишиб, онахонга туман ҳокими номидан ташаккурнома топширдилар.
ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ
Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан республикада биринчи бор ўтказилаётган,,Оналарга» эҳтиром фестивали доирасида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, маслаҳатчилари халқимиз, Ватанимиз равнақи йўлида кўп йиллар самарали меҳнат қилган ва қилаётган онахонларга, опа- сингилларга эҳтиром кўрсатилд
ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ
Мамалакатимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш ва шу асосида ахолининг фаровонлигини ҳамда турмуш даражасини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
МЕҲР ВА ЭЪТИБОРНИ ҳис қилиб яшамоқдалар
Хотира ва қадрлаш байрамининг бу сафарги шиори бежиз “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” танланганини байрам олди тадбирларида кўряпмиз, биляпмиз.
ИНСОН ХОТИРАСИ МАНГУ БАРҲАЁТ
Мактабларда, меҳнат жамоаларида Хотира ва қадрлаш куни олдидан маданий-маърифий тадбирлар ўтказиляпти. 1-мактабда “Инсон хотираси мангу барҳаёт” шиори билан тадбир ўзгача ташкилланди.
КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ БОҒЧАДАН БОШЛАНАДИ Мини футбол ва баскетбол МАЙДОНЧАЛИ МТТ
Қорасой МФЙдаги 18-мактабгача таълим ташкилотида шу пайтгача 200 нафар кичкинтой тарбияланарди. 90 ўринли контейнерли қўшимча бино қурилиши билан қамров 290 нафарга етди.
“Восток оптимал” МЧЖ бошлаб, “Саховатли Сотволди ота” МЧЖ қурувчилари оҳирига етказган бу қурилиш учун 480 миллион сўм маблағ сарфланди.
“УРУШ ЙЎЛЛАРИДА» монументал ёдгорлиги
Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1974 йил 24 декабрдаги 427-Фармони билан Ёзёвон шаҳарча Кенгаши ташкил топган. Унга Азизахон Тоштемирова 1-раис бўлган.
АВСТРИЯДАН ЗОТДОР ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ
,,И.Икром ота» фермер хўжалиги кўп тармоқли. Йил бошига 32 бош жайдари йирик шоҳли моли, 2 мингта қўйи бор эди. Ўтган йил охирида хўжалликка яқин молхона биноси сотиб олинди. Хўжалик раҳбари Анваржон Исмоилов чорвачиликни ривожлантириш мақсадида март ойида Австрия давлатидан 33 бош ,,Гольштейн» ғунажинларини 1миллиард 12 миллион сўмга сотиб олди.
ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА
Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилганлиги, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.