Бу галги тадбир 28-мусиқа ва санъат мактабида Ёзёвон маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кўргазмали ташкил этилди.
ЗАМОНАВИЙ ВА ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА
Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ёзёвон Давлат хизматлари марказида пресс-тур ташкил этди. Эътиборли жиҳати шундаки, марказга ташриф аввалида журналистларга мобил хизмат кўрсатувчи махсус автобусда сайёр хизматлар қандай кўрсатилиши ва автотранспортда яратилган шароитлар ҳақида амалий машғулот ташкилланди.
«МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Пандемия даврида меҳр-оқибат, саховат каби азалий қадриятларни улуғлаб, жамиятимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик намуналарини кўрсатган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари ҳамда МФЙ раислари, раис ўринбосарлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Матбуот анжумани
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев томонидан тасдиқланган “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти қониқарсиз баҳоланган вилоятимизнинг 3 та тумани сектор раҳбарлари билан жорий йилнинг IV чораги давомида ўтказиладиган матбуот анжумани режа-жадвали”га асосан Ёзёвонда матбуот анжумани ўтказилди.
ЎРГАНИЛМОҚДА, ТАВСИЯЛАР БЕРИЛЯПТИ, КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги 11-умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, моддий техник базаси ва дарс жараёнларида санитар қоидаларга риоя этилиши ҳолати ва бошқа масалларни ўрганиб чиқди.
МАНБАЛАР АНИҚ, ЭҲТИЁЖ ҚОНДИРИЛАДИ
Сессияда туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Х.Саримсақованинг боғчаларни очиш тўғрисидаги ахбороти ҳам кўриб чиқилди. Мавжуд 23 та ДМТТнинг 18 таси болаларни қабул қилишга тайёр эканлиги инобатга олиниб, депутатлар томонидан тузилган ишчи гуруҳларга ҳақиқий ҳолатни ўрганиб, ҳулоса бериш юклатилди.
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА КАМАРБАСТА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона ўқув маркази томонидан 29-мактаб ўқувчилари ўртасида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси йўналишида ташкил этилган спорт мусобақалари ҳамда давлат тили қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, она Ватанга садоқат билан хизмат қилишида, мурғак қалбларга ғурур ва ифтихор бағишлади.
“ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ” October 21, 2020
Байрам тадбирида “Ёзёвон наволари” ашула ва рақс ансамбли хонанда ва созандаларининг куй-қўшиқлари, 28- мусиқа мактаби ўқувчиларининг моҳирона ижролари барчага манзур бўлди.
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА ВА ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Ёзёвон туман прокурори, 2-сектори раҳбари И.Ходжаев Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини Чўянобод кўчасида яшовчи хонадонларга маҳалла фуқаролар йиғини маъсуллари билан кириб, фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашди.
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛИБ, ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Юқори Сойбўй маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасида яшовчи ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган хонадонларда яшовчи фуқароларнинг яшаш хонадонларига бирма-бир кирилиб, фуқаролар билан учрашиб, ногиронлар О.Умурзақов, О.Нурматов, Й.Рустамов, З.Фозилова ва Д.Тошмирзаевларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.