- Турфа олам   1 030

КАРАНТИН БЕГОНА ЎТЛАР, УЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА КЕЛТИРАДИГАН ЗАРАРИ, ҲАМДА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Ҳозирги кунда ҳудудларда учрайдиган карантин бегона ўтлардан энг кўпи бу зарпечакдошлар (Суsсуtaceae) оиласига мансуб ўсимликлар бир йиллик, айрим холларда кўп йиллик бўлиши хам мумкин. Уларнинг илдизи ва барглари бўлмайди. Поя ва шохлари сариқ, ёки пушти рангда кучли даражада шохланади. Барг ва илдиз бўлмайди. Пояси ип ёки шнур шаклли, бошқа ўсимликларга чирмашиб ўралиб ва уларнинг поясига махсус сўрғичлари ёрдамида ёпишиб олади. Зарпечаклар оиласига битта туркум (Сuscuta) ва 270 тадан кўп тур киради. Улардан бир нечаси қишлоқ хўжалик экинлари мевали бута, дарахтларда кўп учрайди ва мухим ахамиятга эга. Ўзбекистонда зарпечакларнинг тахминан 17 та тури аниқланган.

- Жамият, Турфа олам   1 155

ҚОВУН ПАШШАСИ ҲАМДА УНИНГ ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЕТКАЗАДИГАН ЗАРАРИ

Қовун пашшаси катталиги 5,5-6,5 мм узунликда, сарғиш-қўнғир рангда бўлиб қанотларида 3 та сарғиш чизиқлар мавжуд. Осиёда Афғонистон, Ироқ, Сурия, Исроил, Ливан, Миср, Озарбайжон, Покистон, Туркия, Ҳиндистон, Эрон ва Ўрта Осиё республикаларида кенг тарқалган. Ушбу зараркунунда ҳашарот ҳамда унинг личинкалари полиз маҳсулотлари айниқса қовун экинига катта зарар етказиши, ҳамда қисқа фурсатда бутун дала майдонларини зарарлаши билан карантин назоратга олинган.

- Жамият, Маънавият, Турфа олам   1 062

ВИЛОЯТ ЖУРНАЛИСТЛАРИ ТАҲРИРИЯТДА

Вилоят Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, “Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Муҳаммаджон Обидов бошлиқ бир гуруҳ журналистлар “Марказий Фарғона” газетаси таҳририятида бўлишди.

- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари, Турфа олам   1 206

«ЁЗЁВОН ТАРИХИ» ЯРАТИЛАДИ

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ҳузурида ,,Ёзёвон тарихи» китобининг яратувчи ижодкорлар Алишер Тошқулов, Аҳмаджон Исмоилов бевосита шу соҳага алоқадор мутасаддилар- туман ҳокими маслаҳатчилари Азимжон Худойқулов, Наргиза Обидова, ХТБ мудири Фозилжон Юлдашев, ҳокимлик ташкиллий- назорат гуруҳи раҳбари Суҳроб Мақсудов, статистика бўлими бошлиғи Алишер Арапов иштирокида йиғилиш бўлди.

- Жамият, Турфа олам   1 114

ОЛМА ШИРАСИ ЗАРАРКУНАНДАСИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Мевали боғларнинг ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири – уларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишдир. Юртимиз боғларида уруғ мевали дарахт­лардан олма, нок ва беҳига ўсимлик битлари (ширалар) жиддий зарар етказади.

- Жамият, Маънавият, Турфа олам   1 092

КАРИКАТУРАЧИ РАССОМ БИЛАН УЧРАШУВ

Қорасоқол қишлоғидаги 16-мактабга жуда кўп таниқли кишилар келишган. Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Худоберди Тўхтабоев каби халқ ёзувчилари, шоирлар бугунги кунда мактаб тарғиботчиси бўлиб ишлаётган Муҳаммадрасул Кимсанбоев ташаббуси билан бу дарҳогда бўлишган.

- Турфа олам   1 034

“УРУШ ЙЎЛЛАРИДА” ЁДГОРЛИГИ пойи гулларга тўлди

Ёзёвонлик II жахон уруши қатнашчиларига бағишлаб ўтказилган “Уруш йўлларида” ёдгорлиги бунёд этилганига 40 йил тўлди. Ўтган 40 йилда бу ерда кўплаб тантаналар бўлган. Лекин Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкилланган бу йилги тантанали тадбир бутунлай бошқача бўлди. Ёдгорлик пойи анвойи гулчамбарларга тўлди.

- Ёшлар, Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Турфа олам, Қарор ва ижро   1 138

КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ БОҒЧАДАН БОШЛАНАДИ Мини футбол ва баскетбол МАЙДОНЧАЛИ МТТ

Қорасой МФЙдаги 18-мактабгача таълим ташкилотида шу пайтгача 200 нафар кичкинтой тарбияланарди. 90 ўринли контейнерли қўшимча бино қурилиши билан қамров 290 нафарга етди.
“Восток оптимал” МЧЖ бошлаб, “Саховатли Сотволди ота” МЧЖ қурувчилари оҳирига етказган бу қурилиш учун 480 миллион сўм маблағ сарфланди.