Туманимиз мактаб директорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди.
КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!
Коронавирус инфекцияси ўзини эҳтиёт қилмаган, карантин қоидаларига амал қилмаган одамларни аяб ўтирмаяпти. Касалликни юқтириб, оила аъзоларини, яқинларини хавфда қолдирмоқдалар.
Касалликка чалинмасликнинг йўли – инфекцияга қарши эмланиш ва карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишдир. Туманимизда эмлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Вакцина қабул қилмаган бўлсангиз, зудлик билан ҳудудингиздаги шифохонага мурожаат қилиб, эмланинг! Шундагина ўз саломатлигингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилган бўласиз.
ҚАМРОВ ОРТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 30 сентябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман мактабгача таълим бўлими томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати МУНОСАБАТИ
2021 йил 27 июль куни ижтимоий тармоқларда, яъни «YOZYOVON_TV» телеграм каналида ҳозирда туманимизда олиб борилаётган ижобий ўзгаришларни кимларнингдур (Дима Қаюмнинг 23.07.2021 йил кунги) фейсбук саҳифасидаги постини ўғирлаб олиб, негатив ҳолатда кўрсатиш, туманимизга мослаштириб, халқни чалғитишнинг нима кераги бор?
ҚАБУЛЛАРДАН БАРЧА ХУРСАНД, ФАҚАТ…
Туман ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг навбатдаги сайёр қабули Марказий Фарғона маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Анча сокин ўтган қабулда ўндан зиёд тадбиркорнинг мурожаатлари тингланди.
ЁЗЁВОН ХОНАДОНЛАРИДА УЗУМ ЕТИШТИРИШ
Олимлар мезовий эрасининг пастки бўр даврига оид тош қолдиғида токсимон ўсимлик чўкиндисини топганлар. Демак, 70 млн йил аввал ҳам ток бўлган. Токнинг узуми мазали ва тўйимли, занги ҳаётчан, ер танламайдиган, кўпайтириш осон бўлганидан тез оммалашган.
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.
ОДАМЛАР ЎЗГАРЯПТИ
– Бизнинг энг олий мақсадимиз одамлар ҳаётини фаровон қилиш. Уларни касб-ҳунар, керакли жиҳозлар билан таъминласак, эртага улар сиз билан мендан норози бўлмайди, – деганди мамлакат раҳбари фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича ўтказган видеоселекторида ҳокимларга қарата.
СУД-ҲУҚУҚ ИДОРАЛАРИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
Ёзёвондаги 2-касб-ҳунар мактабида республика суд-ҳуқуқ идоралари раҳбарлари томонидан Қува, Олтиариқ, Қўштепа ва Ёзёвон туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун оммавий қабул ташкилланди.
ОФТОБ УРИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ОФТОБ УРГАНДА НИМАЛАР ҚИЛИШ ҲАҚИДА ТАВСИЯЛАР
2013 йилнинг июль ойида Японияда ҳароратнинг кескин ошиб кетиши натижасида офтобдан жабрланган 4000 киши касалхонага ётқизилган. Шулардан 6 киши ҳаётдан кўз юмган, 8 кишининг аҳволи жуда оғир, деб баҳоланган. Япониядаги бундай ҳолат ҳаво ҳарорати 35-39 даража бўлганда кузатилган.