Яқинда вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари ҳамда халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятимизда ташкил этилган математикага ихтисослашган мактаб ҳамда келгуси йилда математика фанига ихтисослаштирилиши режалаштирилган мактабларнинг директорлари, математика фани ўқитувчилардан иборат 50 нафар педагог ходимлар Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган халқаро математика мактабида бўлишди.
ОЛМА ВА НОКНИНГ ПАРША КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Олма ва нокнинг парша касаллиги (калмараз)серёғин, салқин тоғ ва тоғолди шароитларида анча кенг тарқалган. Замбуруғ барг, гул, мева ва ёш новдаларни зарарлайди. Уларда тўқ жигарранг, деярли қора рангли доғлар пайдо бўлади. Зарарланган новда ва мевалар шакли ўзгаради, ёрилади. Гул ва барглари тўкилади. Касаллик юқуми тўкилган баргларда, нокда эса новдаларда қишлайди.
ЎРГАНИЛМОҚДА, ТАВСИЯЛАР БЕРИЛЯПТИ, КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги 11-умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, моддий техник базаси ва дарс жараёнларида санитар қоидаларга риоя этилиши ҳолати ва бошқа масалларни ўрганиб чиқди.
МАНБАЛАР АНИҚ, ЭҲТИЁЖ ҚОНДИРИЛАДИ
Сессияда туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Х.Саримсақованинг боғчаларни очиш тўғрисидаги ахбороти ҳам кўриб чиқилди. Мавжуд 23 та ДМТТнинг 18 таси болаларни қабул қилишга тайёр эканлиги инобатга олиниб, депутатлар томонидан тузилган ишчи гуруҳларга ҳақиқий ҳолатни ўрганиб, ҳулоса бериш юклатилди.
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА КАМАРБАСТА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона ўқув маркази томонидан 29-мактаб ўқувчилари ўртасида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси йўналишида ташкил этилган спорт мусобақалари ҳамда давлат тили қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, она Ватанга садоқат билан хизмат қилишида, мурғак қалбларга ғурур ва ифтихор бағишлади.
“ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ” October 21, 2020
Байрам тадбирида “Ёзёвон наволари” ашула ва рақс ансамбли хонанда ва созандаларининг куй-қўшиқлари, 28- мусиқа мактаби ўқувчиларининг моҳирона ижролари барчага манзур бўлди.
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА ВА ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Ёзёвон туман прокурори, 2-сектори раҳбари И.Ходжаев Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини Чўянобод кўчасида яшовчи хонадонларга маҳалла фуқаролар йиғини маъсуллари билан кириб, фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашди.
ЁЗЁВОН АҲОЛИСИ 111 МИНГДАН ОШДИ
2020 йил якуни бўйича Ёзёвон тумани аҳолиси 112200 нафарни ташкил этиши кутилмоқда.
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛИБ, ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Юқори Сойбўй маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасида яшовчи ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган хонадонларда яшовчи фуқароларнинг яшаш хонадонларига бирма-бир кирилиб, фуқаролар билан учрашиб, ногиронлар О.Умурзақов, О.Нурматов, Й.Рустамов, З.Фозилова ва Д.Тошмирзаевларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
АТ Халқ банки Ёзёвон филиали огоҳлантиради
Халқимизда “Олмоқнинг бермоғи бор”, деган гап бежизга айтилмаган. Сизлардан олган кредитларингизни вақтида тўлаб қўйишингизни илтимос қиламиз.