- Жамият, Турфа олам   1 392

ПОМИДОР КУЯСИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Урғочи капалак ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига 260 тагача туҳум қўяди. Туҳуми оч сариқ бўлиб, 0,36-0,22 мм келди. Туҳумдан чиққан қуртлар, оқиш кулранг, бош қисми қорамтир бўлади. Қуртлари 4 ёшни ўтаб ғумбакка айланади.

- Жамият   1 294

ИБРАТ ВА ҲИКМАТ

Шошилиб қўлимни кўксимга қўйиб, орадаги масофани сақлаган ҳолда: “Дугонажоним, тўхтанг, карантин қоидаларига риоя қилайлик”, дедим. У эса ранжиган бўлиб, “намунча ваҳима қилмасанг”, деди-ю жиддий айтаётганимни тушуниб яқинлашмади.

- Жамият, Ислоҳот, Маънавият   1 679

ЁЗЁВОННИНГ КЎЗГУСИ

Илгарилари Ёзёвонда журналист касбини эгаллаган одам бўлмагани учун таҳририятда бошқа туманлардан кадрлар олиб келиниб ишлатилган. 1990 йилдан кейинги даврда эса «Марказий Фарғона» бир туркум янги, мустақиллик даври журналистларини тарбиялади; Исҳоқжон Каримов, Одилжон Жалолов, Бўрибой Омонзода, Қодирали Аҳмадалиев каби «Марказий Фарғона»нинг ижод «қозони»да қайнаган журналистлар кейинроқ бир қанча кўзга кўринган газета-журналларга муҳаррирлик қилдилар.

- Жамият, Туман янгиликлари   1 241

ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ

Гулистон маҳалласида бўлган депутат аҳолини табиий газ билан таъминлаш имкониятларини ўрганди. Бу бўйича туман газлаштириш идораси раҳбари А.Қўчқоровдан ижобий жавоб олди. 2021 йилда маҳалла табиий газ билан таъминланадиган бўлди.

- Жамият, Қарор ва ижро   1 617

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ БОШЛАДИ

Ўзини ўзи банд қилганлар – бу хизматлар кўрсатишда мустақил равишда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, меҳнат даромадини олиш учун иш олиб борувчи шахслар. Бунда улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди ва ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайди.

- Жамият, Турфа олам, Қарор ва ижро   1 362

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни “МИНГ ДАРДГА ДАВО ГИЁҲ” КУЛФАТ КЕЛТИРДИ ёҳуд қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан жиноят иши мазмунан кўриб чиқилганида судланувчи гиёҳвандлик воситасини шифобахшлиги учун парваришлаб келганини таъкидлаган бўлсада, унга нисбатан суд томонидан аниқ жазо тайинланди. Чунки бир инсон томонидан касалликларга даво сифатида етиштирилган гиёҳвандлик воситаси юзлаб, бакли минглаб инсонларни соғлом ҳаёт тарзидан чиқариши, уларни умрига зомин бўлиши, оилаларни бузиши ёшлар тарбиясига жиддий хавф туғдириши мумкин.