—Устозим, ўзбек ва тожик халқининг забардаст ўғлони, ёзувчи, шоир, таржимон, публицист, олим Тўхтасин Жалолов ҳаёт бўлганида 90 ёшни қаршиларди. Устоз тил ва адабиёт билимдони сифатида жаҳон адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган олим эди. Ёзёвон заминида туғилиб, пойтахтда камолотга эришиб, жаҳон адабий муҳитида ўзига хос из қолдирган Тўхтасин Жалоловдай жаҳон тан олган адиби бор Ёзёвон ўз фарзанди билан ҳар қанча фахрланса арзийди, — деган эди Ёзёвонда адибнинг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилган юбилей тантаналарида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов.