- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 274

Секторлар фаолиятидан

Ёзёвон туман прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудидаги мавжуд кўп қаватли уйнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, у ерда яшовчи аҳоли муаммоларини ўрганди. Кўп қаватли уйнинг 2 та подъездда кириш эшиклари яроқсиз ҳолга келгани аниқланди. Ушбу муаммо жойида бартараф қилиниб, подъезддаги эшиклар алмаштирилди.

- Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 160

МУНОСИБ НОМЗОДЛАРГА ОВОЗ БЕРИЛЯПТИ

Бўшаб қолган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашига сайлов ўтказувчи 511- сайлов участкасида бу сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўрилгани эрта тонгданоқ сезилди. Сайлов участкаси 3- сектор ҳудудидаги 25- мактабда жойлашган. Айни пайтда сайловчилар ўз фуқаролик бурчларини адо этишиб, муносиб номзодларга овоз беришяпти.

- Жамият, Ислоҳот, Маънавият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 128

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

– Деҳқон бозори орқасида автобус ва “Дамас”лар учун автотураргоҳ тайёр –деди туман ИИБ бошлиғи Ҳ.Тошпўлатов. –Автотураргоҳга борувчи йўллар асфальтланган. Яқин кунларда ишга тушади.

- Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 189

Халқ депутатлари туман кенгаши сессияси

Сессияда сенатор М.Парпиев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев сўзга чиқишиб, Ёзёвондаги имконият, айниқса А-373 йўл бўйида хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ташкиллаш бўйича гапирдилар.

- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари   1 268

Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши сессияси олдидан

Туманда 2019 йил якунлари билан асосий иқтисодий кўрсаткичларимиз натижалари пастлиги, туманда ишсизлик, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш, йўналишларида вилоят кўрсаткичидан орқадалиги ҳисоботларда ўз тасдиғини топди.

- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 174

“МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Пандемия даврида фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатиб, меҳр-оқибат, саховат каби халқимизнннг азалий қадриятларини улуғлаб, жамиятимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик намуналарини намоён этган бир гуруҳ фидойи юртдошларимизнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида тиббиёт, санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари, саховатпеша фермер ва тадбиркорлар бор.