Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти фаоллари билан видеоселектор орқали мулоқоти жараёнида иштирок этиб, у киши билан видеомулоқотда бўлиш бахтига муяссар бўлдим.
МАЪНАВИЙ ЭВРИЛИШЛАР ДАВРИ
Мамлакатимиз ҳаётида барча соҳаларларда чин маънодаги ижобий ўзгаришлар даври бошланди. Одамларнинг онгида эртанги кунга ишонч пайдо бўла бошлади. Чиқарилаётган фармон ва қарорларга дадил муносабатлар билдирилмоқда. Буларнинг барчаси Президентимизнинг юртдошларимизнинг қалбига йўл топа олаётгани туфайли десак, муболаға бўлмайди. Президент томонидан олға сурилган бешта ташаббус ҳам аслида одамлар билан мулоқотларнинг маҳсулидир.
«БОЛАЖОН» ОЧИЛДИ
Фарзандларимизнинг келажакда комил инсон сифатида шаклланишида шак-шубҳасиз мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёсдир. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарорлар ушбу соҳа ривожи учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
МУРОЖААТЛАР ИЗСИЗ ҚОЛМАЙДИ
Қоратепа қишлоғидаги 38-мактабда 4 та сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.
«НАВРЎЗ» ЎЗ БИНОСИГА ЭГА БЎЛДИ
Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини шу кунгача ўз биносига эга эмас эди. Маҳаллага М.Иномов раис бўлгач, бир пайтлар Оқшом кўчасидан йиғин биноси қуриш учун ажратилган жойда фаоллар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳокимлик, Маҳалла хайрия жамоат фонди, ҳомийлар томонидан имконият даражасида маблағ ажратилиб, 4 хонадан иборат замонавий бино қуриб битказилди. Бино ёнида 100 туп мевали кўчат экилиб, боғ барпо қилинди.
ЯНГИБЎСТОНГА БИР КЕЛИНГ!
Давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов ташаббуси билан 1982 йил 25 августда «Целинник» (ҳозирги Янгибўстон) дон-чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжалик ташкил топганди. Ўша йиллари янги хўжаликда ишлаш учун вилоятимизнинг турли туманларидан оила вакиллари кўчиб келишиб, янги солинган уйларда муқим қолдилар. Орадан 37 йил ўтди. Дастлаб «Целинник», ҳозирда Янгибўстон номини олган маҳаллада 126 та хонадон бор. Уларда 776 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.
БЮДЖЕТ МАБЛАҒИНИ «ГУМ» ҚИЛГАНЛАР
Департаментнинг туман бўлими вилоят назорат тафтиш бошқармаси ходимлари томонидан 16-мактабда бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган текширишни ўрганди. Тўпланган ҳужжатлар юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 16-мактаб мансабдор шахслари 2014-2016 йилларда ўқитувчи ва ишчи ходимларга 46 та ҳолатда жами 15916,5 минг сўм иш ҳақи ва ўнга тенглаштирилган тўловларни ортиқча, 2015, 2016, 2017 йилларда 16 та ҳолатда жами 8493 минг сўм мукофот ва моддий ёрдам тўловларини нотўғри, 2014-2015 йилларда ўқитувчи ва ишчи ходимларга иш ҳақи рўйхатлaридa ҳисобланган иш ҳақига нисбатан банкка тақдим этилган «ходимларнинг иш ҳақларини пластик карточкаси учун ўтказмалар» рўйхатларида жами 102316 минг сўм маблағларни ортиқча ҳисоблаб тўлаб юборилгани натижасида ҳаммаси бўлиб 126725,2 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиб юборганлиги аниқланган.
РЎЙХАТДАН ЎТГАЧ,
жавобгарликдан озод этилди. Департамент туман бўлими ва туман ДСИ ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ад- ҳамжон Олимов хонадонида цех…
БОЛАЛАРНИ ТИРИК ЕТИМ ҚИЛМАНГ
Маҳалла, кенг жамоатчилик ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, асраш борасида кўплаб хайрли ишларни қилишяпти. Лекин, баoзи ҳамюртларимиз билиб-билмай гўдакларни тирик етим бўлишига сабабчидирлар.
ҚИШЛОҚЛАР ОБОДЛИГИ—КЎНГИЛЛАР ШОДЛИГИ
Бугунги кунда шаҳар ва туман марказлари қаторида қишлоқ жойларни комплекс ривожлантиришга ҳам алоҳида эoтибор қаратилаётир. Бу борадаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришдан иборатдир.