Департаментнинг туман бўлими вилоят назорат тафтиш бошқармаси ходимлари томонидан 16-мактабда бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган текширишни ўрганди. Тўпланган ҳужжатлар юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 16-мактаб мансабдор шахслари 2014-2016 йилларда ўқитувчи ва ишчи ходимларга 46 та ҳолатда жами 15916,5 минг сўм иш ҳақи ва ўнга тенглаштирилган тўловларни ортиқча, 2015, 2016, 2017 йилларда 16 та ҳолатда жами 8493 минг сўм мукофот ва моддий ёрдам тўловларини нотўғри, 2014-2015 йилларда ўқитувчи ва ишчи ходимларга иш ҳақи рўйхатлaридa ҳисобланган иш ҳақига нисбатан банкка тақдим этилган «ходимларнинг иш ҳақларини пластик карточкаси учун ўтказмалар» рўйхатларида жами 102316 минг сўм маблағларни ортиқча ҳисоблаб тўлаб юборилгани натижасида ҳаммаси бўлиб 126725,2 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиб юборганлиги аниқланган.
РЎЙХАТДАН ЎТГАЧ,
жавобгарликдан озод этилди. Департамент туман бўлими ва туман ДСИ ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ад- ҳамжон Олимов хонадонида цех…
БОЛАЛАРНИ ТИРИК ЕТИМ ҚИЛМАНГ
Маҳалла, кенг жамоатчилик ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, асраш борасида кўплаб хайрли ишларни қилишяпти. Лекин, баoзи ҳамюртларимиз билиб-билмай гўдакларни тирик етим бўлишига сабабчидирлар.
ҚИШЛОҚЛАР ОБОДЛИГИ—КЎНГИЛЛАР ШОДЛИГИ
Бугунги кунда шаҳар ва туман марказлари қаторида қишлоқ жойларни комплекс ривожлантиришга ҳам алоҳида эoтибор қаратилаётир. Бу борадаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришдан иборатдир.