Гиёхвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларга қарши кураш бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотганича йўқ.
АHOLINI RO‘YXATGA OLISH JARAYONIDA TAʼLIM DARAJASINI ANIQLASH
Taʼlim darajasi TXST(Taʼlimning xalqaro standart tasniflagichi) tomonidan eng muvaffaqiyatli erishilgan eng yuqori daraja sifatida tavsiflanadi. Taʼlim darajasi odatda muvaffaqiyatli tugallangan eng yuqori taʼlim dasturi asosida o‘lchanadi, bu odatda tan olingan malakani belgilash bilan tasdiqlanadi.
TIBBIYOT XODIMLARI BILAN UCHRASHUV
Jinoyat ishlari bo’yicha Yozyovon tuman sudining raisi R.Arapov tuman tibbiyot birlashmasida birlashma rahbar va xodimlari ishtirokida o’tkazilgan davra suhbatida odam va chaqaloq savdosi jinoyatlari, korrupsiyaga qarshi kurash bo’yicha davlat dasturi ijrosi, oila va xotin- qizlarni tizimli qo’llab-quvvatlash bo’yicha Prezident farmoni va milliy dastur yuzasidan targ’ibot ishlarini amalga oshirib, mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmun-mohiyati yuzasidan tushuntirishlar berib o’tdi.
ҚИЗҒИН ЖАРАЁНЛАР
Техникум ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилотлар билан тузилган меморандумга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида амалиётнинг умумий қоидаларига бағишланган семинар-машғулот ўтказилди.
Давр ўзгарди
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга бўлган мустақил демократик давлат барпо этиш, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий ва қонунчилик асоси бўлиб келди.
РЎЙХАТГА ОЛИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади. Яъни бундан бу ёғига қоғозбозликдан воз кечиб, замонавий технологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги олтимиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.
МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАДИ
Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинган.
ЎЗИМИЗ ВА ЯҚИНЛАРНИ АСРАЙЛИК!
Ҳар бир инсон ҳаёти давомида яхши яшаш, эзгу амаллар қилиш, ўзидан соғлом зурриёт қолдириш каби эзгу мақсадлар билан яшаши табиий. Бироқ бугунги кунимизда айрим тоифа инсонлар ҳам учрамоқдаки, уларда юқоридаги каби истакларнинг борлигига шубха билан қарайсан. Акс ҳолда улар ўзларининг ҳаётини, фарзандларининг келажагини хавф остига қўймаган бўлар эдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2021 йил 5 июлда «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6256-сон Фармонга имзо чекди
Фармон билан Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ва 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан «Йўл харитаси», шунингдек 2021-2025 йилларда жорий этиладиган экспертиза ва тадқиқот турлари рўйхати ҳамда ушбу Концепцияни амалга ошириш бўйича Кенгаш таркиби кабилар тасдиқланди.