- Жамият, Туман янгиликлари   111

САЙЁР ҚАБУЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Халилов иштирокида Марказий Фарғона МФЙ биносида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш, шунингдек кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам, васийлик ва ҳомийлик, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийларга йўлланмалар олиш ва бошқа масалаларда жами 45 нафар фуқаролар мурожаатлари билан қатнашдилар.

Қабул давомида 11 нафар фуқароларнинг реабилитация қилишнинг техник воситалари олиш юзасидан қилган мурожаатлари ҳамда 5 нафар фуқароларнинг санаторийларга йўлланма олиш бўйича мурожаатлари жойида операторлар томонидан навбатга кўйилиб, ижобий ҳал этилди.

Нуриддин ХАЙИТОВ,
туман «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази директори.