- Жамият   163

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистонлик инвестор Фарғонага кириб келгани ва бу ерда охак ишлаб-чиқаришни режа қилгани, “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ томонидан бу хорижлик тадбиркорга табиий газ етказиб берилилмаётгани важ қилинган. “Ҳудуд газ Фарғона” ГТФ ахборот хизмати шуни маълум қиладики, истеъмолчиларни қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтказиш ва табиий газ ҳажмларини иқтисод қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2023 йил куни ПҚ-57 сонли қарори чиққан бўлиб, қарорга асосан мавжуд қурилиш махсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни муқобил ёқилғига ўтказиш топшириқлари берилган.

Хорижий инвесторга таклиф сифатида кўмирга мосланган охак ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланишни таклиф этамиз. Ўрганиш учун вилоятнинг Ўзбекистон ва Тошлоқ туманларида кўмирга мосланган қурилмалар орқали охак ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжудлигини маълум қиламиз.
https://t.me/Hududgaz_Fargona