- Жамият, Турфа олам   179

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Марғилон шаҳар «Туягум» МФЙ Низомий кўчасидаги табиий газ қувурининг ҳолати бўйича мурожаат келиб тушган. Манзилда соҳа мутахассислари мурожаатни жойида ўргандилар.

Ўрганиш натижасида ушбу кўчада яшовчи фуқаро (шахси ошкор этилмайди) ўзига қарашли ҳовли-жой деворини бузиб, аввалги жойидан кўча томонга чиққан ҳолда девор қурганлиги маълум бўлди. Қурилиш даврида бетон-ғиштлар табиий газ қувурига келиб қолганда, мулк эгаси ва қурувчилар томонидан ўзбошимчалик билан қувурни жойидан силжитган ҳолда қурилиш давом эттирилган. Натижада газ қувури ўз жойидан оғиб, юқоридаги ҳолат юзага келган.

Турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида бугун ушбу қувурдан фойдаланувчи хонадонлар эгалари эртага табиий газ таъминотида узилиш бўлиши ҳақида огоҳлантирилди ҳамда 1 кун муддатда газ қувурини мустаҳкамлаш чоралари кўрилиши белгиланди.

“Ҳудуд газ Фарғона” ГТФ матбуот хизмати