- Жамият, Қарор ва ижро   1 218

ВАЛЮТАФУРУШ ҚЎЛГА ТУШДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Азизбек Нодиров (исми фамилияси ўзгартирилган)  Ёзёвон шаҳарчасида жойлашган пайнет шаҳобчада ноқонуний равишда чет эл валюталарини сотиб олиш ва ўтказиш билан шуғулланаётганида қўлга тушди. У фуқаро Олимжон Қосимовга (исми фамилияси ўзгартирилган) 200 АҚШ долларини сўмга алмаштираётган вақтида Департамент ходимлари томонидан ушланди. Валютафурушнинг ёнидан жами 1 684 000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. Ҳолат юзасидан, А.Нодировга нисбатан туман Департамент ходими томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик факти бўйича баённома расмийлаштирилди.

Туман маъмурий суди қарори билан А.Нодировга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 170-моддасига асосан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ашёвий далил сифатида олиниб, АТ “Халқ банк” Ёзёвон филиалида сақланаётган 1 684 000 сўм пул давлат фойдасига мусодара қилинди.

А.ГАИБОВ,

Департаментнинг Ёзёвон туман бўлими инспектори, адлия маслахатчиси.