“Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан бюджетга тўловлар бўйича туманимиз учун 2019 йилга 54,4 млрд.сўм прогноз белгиланган.
Йил бошидан 1 августга қадар 50,8 млрд. сўм маблағ жалб қилиниб, йиллик режа 93,3 фоизга бажарилмоқда. Олдинда яна йил тугашига 5 ой бўлиб, 5 ойда 25 млрд. сўм бюджетга маблағ жалб қилиниши, яъни 2019 йилда 75.8 млрд.сўм тушиши кутилмоқда. Ёки йиллик режани 21.4 млрд. сўмга ортиғи билан бажаришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Бу вилоятда энг яхши кўрсаткич саналади.
Июль ойида 6,8 млрд.сўм маблағ ундирилди ва прогноз 103,6 фоизга ёки 0,3 млрд сўмга бажарилди.
2019 йилнинг 2-чорак якуни бўйича хўжалик субoектлари томонидан бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тақдим этилган электрон ҳисоботлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-84-моддасига мувофиқ камерал назоратдан ўтказилди.
Камерал назорат натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан жами 2019 йил 1 январь кунидан 1 август кунига қадар жами 787 та хўжалик юритувчи субъектларда 1051 ҳолатда 2 млрд. 906 млн. сўм қўшимча ҳисобланган. 1051 та ҳолатда 2 млрд. 906 млн сўм қайта ҳисоботлар қабул қилиб олиниб, бюджетга 840 та ҳолатда 2 млрд. 041 млн сўм ундирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги Фармонига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтказилаётган субъектларга Фармон мазмун-моҳиятини етказиш, солиқ ҳисоботларини тўғри юритилишига амалий ёрдам бериш юзасидан 122 та 50 гектардан ошиқ ер майдони мавжуд фермер хўжаликлари, 4 та газ ва АЁҚШларини ҳамда 50 гектардан кам ер майдони мавжуд 30 та фермер хўжаликни ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтишга электрон ҳамда ёзма шаклда аризалар олинди. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари ва ҳисобчиларига семинар-тренинглар ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
12 август — Солиқ хизмати ходимлари куни. Байрам арафасидаги ютуқларимизга З.Исмоилов, С.Нишонов, К.Акбаров, А.Акрамов, Н.Ботиров, И.Абдуллаев каби ходимларимиз катта ҳисса қўшдилар.
Касб байрами билан барча хамкасбларни табриклайман. Барчага соғлик, оилавий бахт тилайман.
Авазбек ОХУНОВ,
Ёзёвон тумани Давлат солиқ
инспекцияси бошлиғи.