- Ёшлар, Маънавият, Турфа олам   1 533

«КЎНГИЛ ОҲАНГЛАРИ»

Ёзёвон—ижодкорлар юрти. Бу юртдан улуғ адиб, санъаткор, шоирлар етишиб чиққан. Бугунги кунда улар сафи кенгайиб бормоқда.

Ҳаётхон Набиева нафақат туманимизда, балки вилоят ва республикада ҳам танилиб бораётган шоиралардан.  Газетамиз қошидаги «Қалдирғоч» ижодкорлар тўгараги сардори.  Унинг куни-кеча босмадан чиққан  «Кўнгил оҳанглари» тўплами иккинчи китоб бўлиб, ундан ижодкорнинг шеър, ҳикоя ва кечинмалари ўрин олган. Яқинда бўлиб ўтган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида вилоят ҳокими Ҳаётхонни янги китобини қўлига олиб ўқиб,  қутлар экан,  Фарғона ижодкорлари орасида ўзига хос усулга эга бўлган шоирага ижодий муваффақиятлар тилади.

Биз ҳам «Марказий Фарғона» газетаси ижод қозонида қайнаб янада юксак чўққиларни кўзлаётган Ҳаётхон Набиевага ижодий парвозлар тилаймиз.

 Исҳоқжон КАРИМОВ,

 «Қалдирғоч» ижодкорлар

тўгараги раҳбари.