- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   1 541

ФАРҒОНАДА ФОРУМ

Ҳукумат фармойиши асосида 7-8 август кунлари вилоятимизда «Фарғона халқаро инвестиция форуми» бўлиб ўтди. Форумда Хитой, Россия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Эрон, Туркия, Беларусь каби 28 та давлатларнинг йирик инвесторлари иштирок этдилар.

Форум давомида вилоятимиз раҳбарлари иштирокида «Азия» меҳмонхонасида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Энг фойдали томони Фарғонага тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар жалб қилиш бўйича қатор келишувлар имзоланди.