- Ёшлар, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 235

КУЧЛИ ВА ЧАҚҚОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

Туман марказий ўйингоҳида туман халқ таълими бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақани туман ҳокими ўринбосари М.Ҳатамов очиб, ёшларимизни Ватанга муҳаббат руҳида, илм-маърифатли, баркамол авлод этиб тарбиялаш муҳим эканлигини таъкидлади. Шунингдек туман ИИБ бошлиғи Ҳ.Тошпўлатов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи К.Норматов, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси У.Деҳқонов ўтказилаётган тадбирнинг аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.

Мусобақадан кўзланган мақсад, ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳарбий спорт турини тарғибот қилиш, ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дарсларида олган билимларини мустаҳкамлаш, ўқувчилар ичида мактабларнинг энг кучли ва чидамлиларини аниқлашдан ҳамда мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Иштирокчилар саф машқлари, спорт тайёргарлиги, ҳаволи милтиқдан отиш тайёргарлиги машқлари бўйича куч синашишди. Якунда ғолиблар аниқланди. 6-мактабга 1-, 2-, 24-, 14-мактаб жамоаларига 2-, 29-мактаб жамоасига 3-ўрин насиб этди. Ғолибларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.