- Жамият, Турфа олам   822

МАЗМУНЛИ УМР

Ҳар бир нарсанинг боши бўлганидек охири ҳам бўлади. Масалан, инсон умрини ҳам. Фақат бу умрни мазмунли ўтказиш инсоннинг ўз зиммасига тушади. Қурбон ҳайити байрами куни умрни мазмунли ва фойдали ишларга бағишлаган меҳри дарё онахонимизни сўнгги манзилга кузатдик. У инсон Марказий Фарғона МФЙда яшовчи Иноятхон Каримова эди. Яхши инсонлар яхши кунларда олис сафарга кетади, дейилганидек онамиз ҳам шундай кунларининг бирида оламдан ўтдилар.

Ҳожи онамиз 1925 йилда туғилган эдилар. Демак, салкам бир аср мазмунли ҳаёт кечириб, умри давомида 4 ўғил ва 2 қиз фарзандни диёнатли, халққа фойдаси тегувчи инсонлар қилиб тарбияладилар. Жуда кўплаб набиралари юртимиз келажаги учун ўз ҳисаларини қўшиб келишмоқда.

Дилноза ТУРДАЛИЕВА,

Фарғона Давлат университети 3-босқич талабаси.